Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларнинг айланмасини давлат томонидан тартибга солишни такомиллаштириш ҳамда узумчилик ва виночиликни ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг «Ҳуқуқий ахборот» Telegram-каналида хабар берилди.
Фармонга мувофиқ қуйидагилар ташкил этилди:
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузурида Узумчилик ва виночиликни ривожлантириш агентлиги;
Молия вазирлиги ҳузурида Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси;
Қуйидаги тартиб белгиланди:
озиқ-овқат ва техник этил спирти, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳамда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекцияси томонидан бериладиган лицензиялар асосида амалга оширилади;
барча юридик шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланишга ҳақли;
маҳаллий пиво маҳсулотлари, қайнар ва табиий виноларни реализация қилиш барча савдо корхоналари, рухсат этиш гувоҳномасини олмасдан туриб умумий овқатланиш корхоналари томонидан ҳам амалга оширилиши мумкин.
Изоҳ (0)