• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Франциянинг Peugeot Citroen компанияси Ўзбекистонда завод қуриш фикридан қайтдими?  

    Ижтимоий тармоқларда Франциянинг Peugeot Citroen компанияси Ўзбекистонга киритган сармоясини қайтариб олишига кўзи етмагани учун, Жиззахдаги Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive заводи қурилиши тўхтаб қолгани ҳақида гап-сўзлар тарқалган эди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида бугун, 5 февраль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров ушбу вазиятга изоҳ берди, деб хабар берди «Дарё» мухбири Севара Нишонова.

    «Ҳар қандай бизнеснинг ўз қонун-қоидалари бор. Бу нарса айниқса халқаро бизнесда кўпроқ кўзга ташланади. Хорижий компания вакили келганида у шартнома шартларининг сир сақланиши ҳақида биз билан келишади.

    Бизнинг хорижий ҳамкоримиз Франциянинг Peugeot Citroen компанияси расмий сайтида «бу борада музокаралар олиб борилаётгани ва янгилик бўлса хабар берилиши» айтилган. Биз эса ушбу жараённи ОАВга кенгроқ тушунтириш мақсадида кўпроқ изоҳ берганмиз.

    Биз ўшанда Жиззахдаги завод қуриб битказилганини маълум қилгандик. Завод ростдан ҳам қуриб битказилди. Унинг деворлари қад ростлаган, томи ёпилган, поли бор. Фақат таъмирдан кейин тозалаш ишлари қолгани учун уни кўрган одам битмаган, деб ўйлайди.

    Бир нарсани айтишим мумкин, ҳозирда Peugeot Citroen билан ‘Ўзавтосаноат’, Ўзбекистон манфаати нуқтайи назаридан музокаралар олиб борилмоқда.

    Peugeot Citroen Ўзбекистондан фойда олиб чиқиб кетишига ишонмади, деган гаплар менимча нопрофессионал. Чунки Peugeot Citroen ўтган йили адашмасам 56 миллион доллар даромад кўрди. Бу баъзи мамлакатларнинг иқтисодидан ҳам кўпроқ пул дегани. Компания ўтган йили 3 миллионта машина сотган.

    Бир нарсани тушуниш керакки, Ўзбекистонга келиб завод қурилиши бўйича шартнома имзолашдан олдин Peugeot Citroen компанияси ҳамма таҳлилларни қилиб қўйган. Ўзбекистон бозори, талаби, иқтисоди, техник-иқтисодий асоси бўйича, пулини олиб чиқиб кетадими, йўқми шуни ҳаммасини ўрганганидан кейин бунақа катта корхоналар қўшма корхона тузади. Шунинг учун Peugeot Citroen Ўзбекистон иқтисодига ишонмади, деган гап профессионализмга тўғри келмайди», — дейди Азиз Шукуров.

    Эслатиб ўтамиз, Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive Ўзбекистондаги эксклюзив корхона бўлиб, 2019 йилдан эътиборан ички ва ташқи бозор учун йилига 16 000 та енгил тижорат автомобилларини ишлаб чиқариши айтилган эди.

    «Завод — ўзидан ўзи яшайдиган бино эмас. Завод бу бино ва технологиялар дегани. Заводда деворлар ва томдан ташқари технологик асбоб-ускуналар ҳам бўлиши керак. Ҳозирда технология ва технологик қарорларга боғлиқ ҳолатлар ҳали тайёр эмас», — дея қўшимча қилади Азиз Шукуров.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 13 июнь куни «Хорижий инвестициялар иштирокидаги Uzbekistan Peugeot Citroen Automotive корхонасини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорни имзолаган эди.

    Ҳужжатда қўшма корхонанинг устав капитали 29,3 миллион еврони ташкил этиши ҳамда лойиҳа Жиззах вилоятидаги «Жиззах» ЭИЗ ҳудудида амалга оширилиши белгиланган.

    05.02.2019, 19:53   Изоҳ (0)   54354
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Паяриқда «Жамоатчилик назорати» якунларига кўра 12 нафар раҳбарга чора кўриш белгиланди

    05.02.2019, 19:29

    GM Uzbekistan Афғонистонга автомобиль экспорт қила бошлайди

    05.02.2019, 19:03

    Навоий вилояти тасарруфига ўтказилган «Зафаробод»да илк маротаба профилактика кунлари ташкил этилди

    05.02.2019, 18:56

    Ўзбекистон АҚШдан картошка етиштиришни ўрганиши мумкин

    05.02.2019, 18:48

    Ўзбекистонда онлайн аукцион орқали автомобиль рақамлари сотуви камайди

    05.02.2019, 18:22

    «Марҳум қийналиб ўлган». Тиббий эксперт Жамшид Кенжаев иши бўйича судда нималар деди?

    05.02.2019, 18:09
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Мигрантлар ҳаётини вайрон қилувчи хавфли тузилма — ДХХ Россиядаги ўзбекистонликларни А.У.Й. ҳақида огоҳлантирди 

    Ўзбекистон | 5 август, 09:21

    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди

    Реклама | 5 август, 09:00

    Родриго бир шарт эвазига “Реал”ни тарк этиши мумкин — Романо

    Спорт | 5 август, 09:14

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудида энг йирик бюджет тақчиллиги кузатилгани очиқланди

    Иқтисодиёт | 5 август, 09:09

    “АҚШнинг Хиросима ва Нагасакига зарбаси юз минглаб одамларнинг ҳаётини сақлаб қолган” — NYT

    Дунё | 5 август, 08:57

    Тошкентда ЙТҲ оқибатида 19 ёшли скутер йўловчиси ҳалок бўлди

    Ўзбекистон | 5 август, 08:45

    “Муносабат билдирамиз” — Зеленский Ўзбекистон фуқаролари Россия томонида жанг қилаётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 5 август, 08:21

    Хитой Япониянинг биолабораториялари ҳақида фильм суратга олади

    Дунё | 5 август, 08:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.