5 февраль куни Навоий шаҳридаги «Алишер Навоий ижодий меросининг умумбашарият маънавий-маърифий тараққиётидаги ўрни» мавзусидаги III анъанавий халқаро илмий конференцияси бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Конференция Республика Маънавият ва маърифат маркази, Навоий вилоят Маънавият ва маърифат Кенгаши, Алишер Навоий жамғармаси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Ўзбекистон республикаси Фанлар Академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фолклори институти, Навоий давлат педагогика институти ҳамкорлигида ўтказилди.
Унда Озарбайжон, Афғонистон, Бошқирдистон, Венгрия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Мўғулистон, Россия, Туркия, Швеция, Ҳиндистон, Туркманистон, Тожикистон каби 15 га яқин давлатлардан 50 нафардан ортиқ навоийшунос олимлар ташриф буюрди.
Эрта тонгдан Навоий шаҳри марказидаги истироҳат боғида Алишер Навоий ҳайкали пойига гул қўйиш маросими бўлиб ўтди. Унда барча конференция иштирокчилари, чет эллик меҳмонлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Изоҳ (0)