GM Uzbekistan автомобиль заводи номи ўзгаради. Бу ҳақда «Ўзавтосаноат» АЖ раиси ўринбосари Азиз Шукуров 5 февраль куни «Ўзбекистон автомобиль саноати: кечаги кун ва келажак истиқболлари» мавзусида матбуот анжуманида маълум қилди.
«Тез орада GM Uzbekistan номи ўзгаради. Ҳозирда бу бўйича иш олиб бормоқдамиз. Ҳамма масала ҳал бўлгач, бу ҳақда хабар берамиз», дея Шукуровнинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда «Халқ сўзи» мухбири.
Эслатиб ўтамиз, корхона экспорт қилинадиган маҳсулотларини Ravon бренди остида сотиб келади.
Изоҳ (0)