• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    Tashkent City’нинг меҳнат шароитлари ҳақидаги бор ҳақиқат

    Жорий йилнинг 28 январь куни «Озодлик» порталида мақола эълон қилингач, Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси томонидан ушбу вазият зудлик билан текширилди.

    Мақолада Tashkent City’нинг бош пудратчиси – Discover Invest МЧЖ меҳнат қонунчилигига зид равишда ишчилар меҳнат ҳуқуқини поймол этаётгани таъкидланган.

    Шунга мувофиқ, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг 2019 йил 31 январдаги буйруғига биноан тузилган 4 кишидан иборат ишчи гуруҳи 1 февраль куни мазкур вазиятни белгиланган тартибда ўрганиб чиқди.

    Ўрганиш натижасида қуйидагилар маълум бўлди:

    Биринчидан, меҳнат ҳуқуқ инспекторлари томонидан текширилганда Tashkent City ҳудудида фақат иккита объектда (5 ва 8-лотлар) қурилиш ишларини олиб бораётган Discover Invest МЧЖ ходимлари – ишчилари ўртасида, мақолада келтирилганидек, иш ташлаш, дам олишсиз меҳнат қилиш, ойлик иш ҳақларидан ушлаб қолиш сингари меҳнат қонунчилигига зид ҳолатлар аниқланмаган.

    2017 йил 3 январда иш берувчи ва меҳнат жамоаси кенгаши вакили ўртасида тасдиқланган ички меҳнат тартиб қоидалари бўйича 6 кунлик иш ҳафтасида ишловчи ходимлар учун 7 соатлик иш куни, яъни соат 09:00 дан 17:00 га қадар (шанба куни 09:00 дан 15:00 га қадар) меҳнат қилиш белгилаб қўйилган (3.5-бандида) ва шу тартибда иш олиб борилмоқда.

    Масалага янада ойдинлик киритиш мақсадида, ушбу объект директори М.Сагдуллаев, меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги муҳандиси З.Қозоқов, иш бошқарувчи (прораб) М.Саттаров, пайвандчи Б.Содиқов ва ишчи З.Шавқиевлар билан суҳбат ўтказилиб, улардан тушунтириш хатлари олинди.

    Иккинчидан, Discover Invest МЧЖнинг Tashkent City ҳудудида меҳнат қилаётган 1400 дан ортиқ ишчилари билан тегишли тартибда меҳнат шартномаси тузилган, иш ҳақлари белгиланган муддатда тўланган, текширув давомида мажбурий меҳнат ҳолатлари ва иш ҳақидан қонунчилик талабларига зид равишда ушлаб қолиш ҳолатлари аниқланмади.

    Учинчидан, қурилиш объектларида меҳнатни муҳофаза қилиш чоралари кўрилган, ходимлар махсус кийим ва ҳимоя воситалари билан таъминланган, санитария ва гигиена талабларига жавоб берадиган ётоқ жойлар ва ошхона мавжуд, корхона ҳисобидан нонушта, тушлик ва кечки овқат ташкил этилган. Ишчилар сони кўп бўлгани сабаб, навбат бўйича овқатланиш йўлга қўйилган, унга кўра нонушта 08:00 дан 09:00 гача, тушлик 12:00 дан 14:00 гача ва кечки овқат 17:00 дан 18:00 гача берилади.

    Қолаверса, Discover Invest МЧЖда меҳнат шароитлари бўйича иш ўринлари аттестациядан ўтказилган.

    Лабораториянинг шаҳодатлаш гувоҳномаси ҳамда меҳнат шарт-шароитлари бўйича эксперт хулосалари мавжуд.

    Бироқ, Discover Invest МЧЖда иш берувчи ва меҳнат жамоаси кенгаши вакили ўртасида 2017 йил 3 январда ички меҳнат тартиб-қоидалари тасдиқланган бўлса-да, ушбу ички меҳнат тартиб қоидалари билан ходимлар тўлиқ таништирилмаган.

    Шунингдек, Discover Invest МЧЖ томонидан олиб борилаётган қурилишда айрим биноларнинг юқори қаватларидаги баъзи жойларда ҳимоя тўсиқлари ўрнатилмаган, бинонинг қаватларида коммуникация ўтказиш учун мўлжалланган

    4 та ҳолатда тирқиш (проём)ларга ҳимоя тўсиқлари қўйилмаган. Бундан ташқари, пойдевор учун қазилган ўра (котлован) атрофига ҳимоя тўсиқлари тўлиқ ўрнатилмаган, натижада айрим иш жойларида хавфли меҳнат шароити вужудга келган.

    Аниқланган мазкур камчиликларни бартараф этиш бўйича ёзма кўрсатма берилди ва уч кун ичида бажарилиши назоратга олинди.

    Манба https://mehnat.uz/cyrl/newnews/view/1570

    Реклама ҳуқуқи асосида.

    04.02.2019, 18:00   Изоҳ (0)   73617
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Онкология, бепуштлик, кардиология, ортопедия ва бошқа касалликлар бўйича Жанубий Кореяда даволаниш – Himedi.com

    04.02.2019, 15:00

    GroundZero ва Compass Consulting 18 февралда бизнесни бошқариш бўйича тренинглар туркумини ўтказади

    04.02.2019, 12:00

    S&P Orient Finans Bank’нинг кредит рейтинги бўйича прогнозини оширди

    02.02.2019, 12:00

    5G тармоғида ишлайдиган Huawei смартфонлари Барселонада эълон қилинади

    01.02.2019, 15:00

    TEKLED by Teksan — Нафақат ёруғлик

    01.02.2019, 12:00

    Бизнес учун «беминнат ёрдамчи»: ноутбук танлаётганда нималарга эътибор қаратиш керак

    01.02.2019, 09:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Муфтий Нуриддин Холиқназаров “Олий даражали имом Бухорий” ордени билан тақдирланди

    Ўзбекистон | 23 август, 20:46

    Испаниядаги пляжлар заҳарли ва ноёб шиллиққурт сабаб ёпилди

    Дунё | 23 август, 20:10

    Саудия Арабистони Суперкубоги. “Ал-Аҳли” Роналду бошчилигидаги “Ан-Насср”ни мағлуб этиб бош совринга эга чиқди

    Спорт | 23 август, 19:50

    Ў тган 32 йил: Собиқ Совет давлатларида аҳоли жон бошига даромад қандай ўзгарди?

    Ўзбекистон | 23 август, 19:39

    “Украина ҳудудларини бериш — Россиянинг тузоғи” — ЕИ олий вакили

    Дунё | 23 август, 19:00

    АПЛ. “Манчестер Сити” “Тоттенҳэм”га имкониятни бой берди. Ҳусанов майдонга тушмади

    Спорт | 23 август, 18:40

    Туркия биринчи хоними Мелания Трампга Ғазодаги вазият борасида мактуб йўллади

    Дунё | 23 август, 18:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.