• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Реклама

    5G тармоғида ишлайдиган Huawei смартфонлари Барселонада эълон қилинади

    Huawei компанияси Balong 5000 номи остида кўп тартибли 5G чипсети ва унинг асосида яратилган жаҳондаги биринчи тижорий 5G модем - Huawei 5G CPE Pro’ни расман намойиш қилди. Ушбу икки янги маҳсулот биргаликда мобил қурилмалар, уйлар, автомобиль ва офисларни энг тезкор симсиз алоқа билан таъминлайди.

    Balong 5000 чипсети 5G-алоқа даврини расман бошлаб бермоқда. Смартфонлардан ташқари у кенг миқёсдаги 5G-маҳсулотларни, жумладан, кенг полосали уй қурилмалари, автомобиль тизимлари ва 5G-модулларни қўллаб-қувватлайди ҳамда компания мижозларига энг турфа фойдаланиш сценарийларига мўлжалланган янги даражадаги симсиз алоқани тақдим қилади.

    «Balong 5000 истеъмолчилар учун бутунлай янги дунёни очади, — дейди Huawei Consumer Business Group ижрочи директори Ричард Ю. — Ушбу қурилма ялпи сунъий интеллектни яратиш учун зарур бўлган тезкор алоқани кафолатлайди. Янги Huawei 5G CPE Pro модеми Balong 5000 асосида яратилган бўлиб, унинг ёрдамида жуда катта тезликда ишлайдиган тармоқлардан эркин фойдаланиш мумкин. Huawei 5G-тармоқлар учун тўлиқ кўламдаги ускуна ва ечимларни, жумладан, чиплар, модемлар, булут-сервислар ҳамда чипларни таклиф қилиши боис, мазкур сегментда ҳақли равишда етакчи ўринни эгаллаб келмоқда. Биз келгусида ҳам 5G-тармоқларнинг янги имкониятлари ва устунликларини жаҳондаги барча фойдаланувчиларга очишга ҳаракат қиламиз, бу орқали уларнинг кундалик турмушидаги барча жабҳаларни ўзгартирамиз».

    Balong 5000: 5G-даври остонасида

    Huawei ягона чипдаги кўп тартибда ишлайдиган жаҳондаги илк 5G-модемни тақдим қилмоқда

    Юқори даражадаги интеграция ва кичик ўлчамлар туфайли Balong  5000 бир вақтнинг ўзида 2G, 3G, 4G ва 5G тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Бу сигнал кечикишини ва бир вақтда турли режимларда маълумотларни узатиш жараёнида энергия сарфини самарали тарзда қисқартиришга имконият бериб, биринчи тижорий 5G-тармоқларда мобил қурилмалардан фойдаланиш қулайлигини оширади. Balong  5000 бундай сериядаги симсиз чипсетларни ривожлантириш йўналишида олға қадам бўлди, десак янглишмаймиз.

    Бундан ташқари, Balong  5000 5G-тармоққа мўлжалланган энг юқори тезликда юклашга доир саноат стандартларига жавоб берадиган жаҳондаги илк чипга айланди. Sub-6 ГГц қуйи диапазонида (асосан 5G учун ишлатиладиган паст частотали диапазон) Balong  5000 сониясига 4,6 Гбитгача бўлган юклаш тезлигини таъминлай олади. Миллиметрли тўлқинлар кўламида (5G учун қўшимча тарзда ишлатиладиган юқори частотали диапазон) Balong  5000 сониясига 6,5 Гбитгача бўлган юклаб олиш тезлигини тақдим қилади, бу эса айни пайтда кенг тарқалган 4G LTE технологиясидан 10 маротаба тезроқ демакдир.

    Balong 5000 автоном (SA) ва автоном бўлмаган (NSA) ҳар иккала 5G архитектурасини қўллаб-қувватлайдиган жаҳондаги биринчи чип ҳисобланади. Автоном бўлмаган 5G архитектураси ҳозирда мавжуд бўлган 4G LTE тармоқлар асосида, автоном архитектура эса ўзининг мустақил инфратузилмасида барпо этилади. Balong 5000 5G тараққиётининг турли хил босқичларида ҳам исталган фойдаланувчилар ва операторларнинг талабларига мослаша олади.

    Шунингдек, Balong 5000 Vehicle to Everything (V2X) технологияси бўйича автотранспортга уланиш функциясини қўллаб-қувватлайдиган жаҳондаги илк кўп тартибли чип бўлиб, уланган ва ўзи ҳаракатланадиган автомобиллар учун зарур ҳисобланган ишончли алоқани қисқа кечикишлар билан таъминлай олади. Balong 5000 асосидаги 5G-тармоқда ишлайдиган Huawei смартфонлари Барселонада ўтказиладиган бутунжаҳон мобил технологиялар кўргазмаси - Mobile World Congress доирасида намойиш этилади.

    Huawei 5G CPE Pro: уй тармоқлари тараққиётида янги поғона

    Huawei 5G CPE Pro реал вақтдаги тармоқ синовида сониясига 3,2 Гбит юклаш тезлигини қайд қилди

    Balong 5000 базасида яратилган Huawei 5G CPE Pro модеми 4G ва 5G стандартларидаги симсиз алоқани қўллаб-қувватлайди. Бу модем билан 5G тармоқларда HD-аниқликдаги ва 1 ГБ ҳажмдаги видеони юклаш учун 3 сония вақт кетади, 8К-аниқликдаги видеони эса танаффус ва узилишларсиз томоша қилиш мумкин. Шу йўсин уйга мўлжалланган телекоммуникацион ускуналар учун янги стандартлар ўрнатилмоқди. Янги модем, шу билан бирга, кичик ва ўрта бизнесга ўта юқори тезликдаги корпоратив тармоқларни ташкил қилишга имконият яратади.

    Huawei 5G CPE Pro сониясига 4,8 Гбитгача бўлган юклаб олиш тезлигини таъминлайдиган Wi-Fi 6 технологиясидан фойдаланади. Бу ақлли уй ускунасига тегишли 5G тармоқларга уланиш учун талаб этиладиган Huawei HiLink потоколларини қўллаб-қувватлайдиган кенг истеъмолга мўлжалланган биринчи 5G модемдир.

    5G технологияларининг биринчи кашфиётчиси сифатида Huawei компанияси бу соҳадаги тадқиқот ва ишланмаларни 2009 йил аввалида бошлаган. Ва ҳозирга келиб янги авлоддаги тармоқларни йўлга қўйиш учун комплекс ечимларни таклиф қиладиган ягона ишлаб чиқарувчига айланди. Ушбу йўналишда компаниянинг 5700 нафардан зиёд муҳандислари меҳнат қилади ва уларнинг 500 нафаридан ортиғи 5G соҳасига ихтисослашган кадрлардир. Умумий ҳисобда Huawei жаҳон бўйлаб 5G-ечимларни ривожлантириш билан шуғулланадиган 11 та қўшма тадқиқот марказлари ва ишланмаларни ташкил қилган.

    01.02.2019, 15:00   Изоҳ (0)   23908
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    TEKLED by Teksan — Нафақат ёруғлик

    01.02.2019, 12:00

    Бизнес учун «беминнат ёрдамчи»: ноутбук танлаётганда нималарга эътибор қаратиш керак

    01.02.2019, 09:00

    Энди ҳуснбузарлар сизни бошқа безовта қилмайди

    31.01.2019, 15:00

    Тошкентда Hyundai Auto Asia дилерлик марказининг очилиши

    31.01.2019, 12:00

    IELTS имтиҳонини муваффақиятли топшириш сирлари

    31.01.2019, 09:00

    Ўзбекистонда биринчи расмий «Shell» хизмат кўрсатиш маркази очилди

    30.01.2019, 12:00
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилади

    Ўзбекистон | 12 август, 10:02

    “Шрек 5” мультфильмининг премера санаси кечиктирилди

    Кино | 12 август, 09:58

    “Манчестер Сити” “Лейпциг” футболчиси учун курашга кирди

    Спорт | 12 август, 09:17

    Туркияда зилзилада қулаган бино қурувчиси ушланди

    Дунё | 12 август, 09:15

    Ўзбекистонда янги ўқув йилида 700 мингдан ортиқ бола 1-синфга чиқиши кутилмоқда

    Ўзбекистон | 12 август, 09:02

    АҚШ каннабисни унча хавфли бўлмаган дори турига киритади

    Дунё | 12 август, 08:59

    Санкт-Петербургда мигрантларга курерлик қилиш тақиқланди

    Дунё | 12 август, 08:27

    Бразилия АҚШ тариф чоралари туфайли ЖСТга шикоят киритди

    Дунё | 12 август, 00:15

    “Агар мен бўлмаганимда, Путин ҳозир ҳеч ким билан гаплашмасди ҳам” — Трамп

    Дунё | 11 август, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.