Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Самарқанд шаҳар ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари Шуҳрат Сатторов ўз вазифасидан бўшатилган.

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

Фото: Самарқанд шаҳар ҳокимлиги

«Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаевнинг хабар беришича, Шуҳрат Сатторов лавозим мажбуриятларини бажаролмагани, йўл қўйилган камчиликлари сабабли ишдан озод этилган.

Самарқанд қишлоқ хўжалиги институтини тамомлаган Шуҳрат Сатторов 1999 йилдан 2018 йилгача мазкур ўқув юртида аспирантликдан проректор даражасигача кўтарилганди. Ўтган йили Самарқанд шаҳар ҳокими ўринбосари этиб тайинланганди.

Ҳозирча унинг ўрнида ким иш бошлагани маълум эмас.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Бизнес
Amazon, Meta, Alphabet ва Microsoft ходимларни қисқартириш учун 10 млрд доллардан кўпроқ маблағ сарфлайди
Маҳаллий
Тошкентда автокран қулаши оқибатида машинист вафот этди (видео) 
Маҳаллий
Туркманистон Ўзбекистонга текинга газ етказиб беради