Жиззах вилояти Мирзачўл туманидаги «Бинафша» давлат мактабгача таълим муассасасида «Обод қишлоқ» дастури асосида капитал таъмирланган, дея хабар беради «ЎзА».
280 ўринга мўлжалланган муассасада келажак ворисларининг ҳар томонлама етук, баркамол бўлиб вояга етишиши учун барча шароит яратилган.
Машғулот хоналари болаларни мактабга тайёрлаш бўйича илғор методикалар асосида, замонавий инвентарлар билан жиҳозланган. Спорт ва ўйин майдончалари қурилган. Турли интерфаол ўйинлар, буюмлар ва ўйинчоқлар болаларнинг ақлини чархлашга йўналтирилган.
Изоҳ (0)