Тошкент шаҳар божхона бошқармаси ходимлари томонидан Бектемир туманида тезкор тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.
Тадбир давомида фуқаролар Д.А. ва З.А. «шартли харидор»га 15 килограмм симобни 100 минг АҚШ долларига сотаётган вақтда қўлга олинди.
Ҳозирда мазкур ҳолат бўйича тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Изоҳ (0)