2018 йил июль ойида илк маротаба Ўзбекистондаги ОТМ рейтинги аниқланган эди. Бугунги кунда ушбу жараённи мантиқий давоми сифатида рейтинг тизимини умумтаълим мактабларда ҳам ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Шунга асосан, 2018 йил 29 декабрда Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг «Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қўшма қарори имзоланди.
Ушбу қўшма қарор асосида «Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари» тасдиқланиб, ушбу ҳужжатга мувофиқ умумтаълим мактабларининг фаолиятини баҳолаш қуйидаги 4 та кўрсаткич бўйича амалга оширилиши белгиланди:
- Битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича таълим тайёргарлик даражаси ва сифат кўрсаткичи;
- 9-синф ўқувчиларининг билим даражаси кўрсаткичи;
- Олий ва биринчи тоифали ўқитувчилар улуши;
- Ижтимоий сўров натижалари.
Изоҳ (0)