30 январь куни Сурхондарё вилоят ҳокимлигида Ҳиндистоннинг «Alok Dizign Built» компанияси директори Алок Кумар Катаре билан бўлган мулоқотда Termiz City комплексини бунёд этиш юзасидан келишувга эришилди. Бу ҳақда вилоят матбуот хизмати хабар берди.
Келишувга кўра, замонавий комплекс учун шаҳарнинг Беруний ва Истиқлол кўчалари туташган бўш ер майдонидан ажратилган.
Мулоқотда бу ишлар учун «Alok Dizign Built» компанияси 2019 йилнинг февраль ойида 60 миллион доллар миқдорида сармоя киритиши ва қурилиш ишларини шу ойнинг ўзида бошлаб юбориши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Termiz City комплексини бунёд этиш ишларини 2020 йил охирига қадар тўлиқ якунлаш кўзда тутилган.
Изоҳ (0)