Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 30 январь куни Тошкент шаҳрида Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарининг 2017 йил 25 январдаги «Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг хотирасини абадийлаштириш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, ҳар йили Биринчи Президент таваллуд топган сана — 30 январь кунини кенг нишонлаш белгиланган.
Шавкат Мирзиёев бугун Самарқанд шаҳрига ҳам ташриф буюриб, Ислом Каримовни хотирлаш тадбирларида иштирок этади.
Изоҳ (0)