«Милан» ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек 29 январь куни Италия Кубогининг 1/4 финали доирасидаги «Наполи»га қарши кечган ўйин ҳақида фикр билдирди (2:0).
Яқиндагина «Женоа»дан «Милан»га ўтган футболчи мазкур учрашувда асосий таркибда майдонга тушиб, дублга эришди.
«Мен айнан шундай ўйин кутгандим. Аллақачон тайёрлигимни айтганман. Дублга ҳам эришдим. Бу ҳали бошланиши, холос.Иккала гол ҳам ажойиб чиқди, аммо улар ҳар хил вазиятларда урилди. Ўйиндан аввал Диего Лаксалт ва Фабио Борини билан гаплашдим. Мен улардан тўпни рақиб дарвозасига яқин ҳудудларга узатишларини сўрадим. Шундай ўйнашни афзал кўраман.
Иккинчи гол урилганда Кулибалидан ўтиб кетишга бироз қийналдим, бироқ ҳаммаси яхши бўлди. Аллақачон «Рома» билан кечадиган навбатдаги ўйин ҳақида ўйлаяпман. Ушбу ўйиннинг натижаси янада аъло бўлади, деб умид қиламан. Ўзимни жуда яхши ҳис қилдим. «Сан-Сиро»да ўйнаш мароқли,» — деб таъкидлади Пёнтек.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)