• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12699.14
    • RUB162.16
    • EUR14847.83
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Венесуэла президенти Мадурони кимлар қўллаб-қувватлаяпти?

    Британиянинг The Guardian нашрига кўра, Венесуэла президенти Николас Мадуронинг асосий иттифоқчилари бўлган Россия ва Хитой  АҚШни  мухолиф партия раҳбари бўлган Хуан Гуайдога тўнтариш уюштиришда ёрдам бериб, «мамлакат ички ишларига ралашмаслик» борасида огоҳлантирган. Венесуэла ҳукуматининг асосий таянчи бўлган Россия, АҚШнинг  Венесуэладаги сиёсий вазиятга ҳарбий аралашуви ҳалокатли деб баёнот берди.

    Фото: Reuters

    Фото: Reuters

    Россиялик сенатор Венесуэла президентини то‘нтаришга уриниш ноқонуний эканлигидан огоҳлантирмоқда.

    Пайшанба куни Россия тарафи Мадуро ҳукуматини қўллаб-қувватлаш борасида қатъий баёнот билан чиқди ва АҚШнинг Венесуэла ички ишларига ҳарбий аралашувини «ҳалокатли» деб атади.

    Россия ТИВ ўринбосари Сергей Рябков  қуйидаги баёнот билан чиқди:

    «Биз вазиятнинг бундай тус олишидан тийилишни маслаҳат берамиз. Бизнинг назаримизда, бу ҳалокатли сценарий, Лотин Америкасида биз кузатиб бораётган ривожланиш модели асосини ларзага келтиради».

    «Бизга дўстона муносабатда бўлган Венесуэлани, стратегик ҳамкорни биз қўллаб-қувватлаганмиз ва бундан кейин ҳам қўллаб-қувватлаймиз», — деб ваъда берди Рябков.

    Россия Венесуэла ҳукумати учун асосий молиявий таянч сифатида, келгусидаги нефть етказмалари учун  миллиардлаб доллар миқдоридаги кредитни олдиндан тўлов эвазига ажратиб келади.

    Декабрь ойида Кремль Венесуэла ҳукуматини қўллаб-қувватлаш белгиси сифатида унга икки дона ТУ-160 русумидаги  ядровий ҳужумкор учоқларини етказиб берган эди.

    Россия Венесуэладаги сиёсий кучлар ўртасида келиштирув сиёсати музокараларини олиб боришда  ёрдам беришга тайёрлигини ҳам айтиб ўтди.

    «Истасангиз, бу мамлакатнинг суверенитетини ҳимоя қилишда ва ички ишларга аралашмаслик тамойили қоидаларининг бузилмаслиги ҳимоясида бир қаторда турамиз», — деб баёнот берди Рябков.

    Кремлда ҳозирга қадар Венесуэладаги сиёсий инқироз борасида шарҳлар берилмади. Бироқ рус сиёсий элитасининг айрим вакиллари Мадуро сиёсатини қўллаб-қувватлашга тайёр эканини билдирди. Россия парламенти қуйи палатаси спикери Вячеслав Володин Гуайдонинг президентликка бўлган иддаосини «қонуний»  эмас деб фикр ҳам билдириб о‘тди.

    АҚШнинг Мадурога нисбатан сиёсатини  бошқа депутатлар ҳам танқид қилиб чиқмоқда.  Россия парламентининг юқори палатаси ташқи ишлар масалалари бо‘йича қўмитаси раиси ўринбосари Андрей Климов «АҚШ Венесуэлада навбатдаги ‘рангли инқилоб’ни  юзага келтирмоқчи» деб айтди.

    Хитой ҳукумати Венесуэладаги  суверенитет, мустақилликни  ва барқарорликни қўллашга тайёрлигини  билдирди.

    «Хитой Венесуэланинг суверен, мустақил ва барқарор мамлакат сифатида қолишини қўллаб-қувватлайди. Алоҳида таъкидлаш жоизки, санкциялар, ички ишларга аралашув  вазиятни мураккаблаштириб, асл муаммолар ечим топишига ёрдам бермайди», — деб таъкидлади Хитой ТИВ вакили Хуа Чунъин.

    Венесуэла расмий Пекиннинг Лотин Америкасидаги энг яқин иқтисодий ҳамкорлаидан биридир. 2017 йилда Венесуэла Хитойдан 38 миллиард фунт стерлинг миқдорида қарз олган. Хитой Венесуэланинг йирик кредитори сифатида бу мамлакатда иқтисод ўсишидан манфаатдор. Бу эса Хитойга Венесуэла давлат активларининг  Шри-Ланкада Хамбантота порти каби Хитой назоратига ўтиши мумкинлигини ҳам англатади.

    Хитой манфаатлари тўқнашадиган яна бир нуқта шуки, агар Венесуэлада ҳокимият ўзгарадиган бўлса, янги ҳукумат Хитой олдидаги мажбуриятларни бажаришдан бош тортиши эҳтимолини вужудга ҳам келтиради. Ўтган йили Мадуро Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан учрашиб, Мао Цзедун мақбарасини ҳам зиёрат қилган эди. Шу ташриф чоғида икки мамлакат раҳбарлари умумий қиймати 3,8 миллиард фунт стерлингга тенг бўлган йигирмадан ортиқ шартномаларни имзолаган.

    Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли Гуайдони огоҳлантириб, «Венесуэлада қонуний сайланган президент борлигини, бироқ айрим давлатлар Гуайдонинг президентликка иддаосини тан оладиган бўлса, бу тартибсизликка етаклайди» деб айтган «Хабар» янгиликлар нашрига берган интервьюсида. Шунингдек, Мавлуд Човушўғли мамлакат изолясия босими остида қолмаслигини, вазият тинч йўл билан ҳал қилинишини алоҳида урғулаган.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Айни пайтда Мексика ва Уругвай Мадуро сиёсатини қўллаб-қувватлаётган ва ҳукумат ҳамда мухолифат ўртасида музокаралар ўтказишга чақираётган Лотин Америкасининг икки йирик давлати бўлиб қолмоқда. Қайд этиш лозим, Ватиканнинг Мадуро ҳукумати ва мухолифат ўртасидаги воситачилик сиёсати муваффақиятсизликка учради.

    Мексикадаги эски ҳукумат Венесуэлани танқид қилиб чиқди. Айни пайтда Мексиканинг янги президенти Андреас Мануэль Лопес Обрадор мамлкатни анъанавий ўзга давлатлар ички ишларига аралашмаслик сиёсатини дастак қилиб олган ҳолда жимлик сақламоқда.

    Венесуэладаги вазиятни танқид қилар экан, Эрон ҳукумати мухолифатнинг сиёсий амбицияларини ҳукуматни тўнтариш йўли билан эгаллаб олишга уринишда айбламоқда.

    Эрон ТИВ расмий вакили Баҳром Қосимий пайшанба кунги  баёнотида Теҳрон Венесуэла ҳукумати ва халқини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини ва мамлакат ички ишларига ҳар қандай чет эл ҳукуматларининг аралашуви ноқонуний деб атади.

    Куба ҳам Венесуэладаги мавжуд ҳукуматни қўллаб-қувватлашини баён қилди. Granma ҳукумат нашри Дональд Трампнинг Гуайдони вақтинча президент сифатида тан олишини АҚШ тўнтаришни ўз қўл остига олибди деб ҳам изоҳлади.

    БМТ бош котиби Антониу Гутерриш мамлакатда сиёсий барқарорлик издан чиқиб кетмасдан музокаралар ўтказиш лозимлигини таъкидлади.

    Давос шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро иқтисодий форумда иштирок этаётган бош котиб, хусусан, «биз Венесуэла халқи ва бутун ҳудуд учун ҳалокатли натижалар келтириб чиқарадиган низонинг олдини олиш мумкинлиги борасидаги икки томон диалогига ҳали кеч бўлмаган», дея эътироф этди.

    Бош котиб, шунингдек, «мустақил давлатлар ўз ихтиёрига кўра иш тутиши мумкин. Аммо бу вазиятда бизни ўйлантираётган муаммо оддий венесуэлаликларнинг тақдиридир», деб айтиб ўтди.

    Венесуэлада Мадуро президентлиги даврида иқтисодий инқироз чуқурлашди, миллионлаб одамлар қашшоқликка маҳкум бўлди, нефтга бой мамлакат зарурий эҳтиёжлар саналмиш озиқ-овқат ва дори-дармон етишмаслиги муаммоси авж олди.

    БМТ ҳисоб-китобларига кўра, 2015 йилдан буён Венесуэлани 2,3 миллионга яқин одам тарк этди. Халқаро валюта жамғармасига кўра, инфляция даражаси бу йил 10 миллион фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда.

    28.01.2019, 09:33   Изоҳ (0)   29065
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саакашвили 72 соат ичида Грузия раҳбариятини ўзгартириши мумкинлигини даъво қилди

    28.01.2019, 09:30

    ИШИД Филиппин жанубидаги черковда содир этилган портлашлар учун жавобгарликни зиммасига олди

    28.01.2019, 08:40

    Москвадаги Третьяков галереясидан одамлар кўз ўнгида картинани ўғирлаб кетишди

    27.01.2019, 22:59

    Трамп Конгресс рухсатисиз Мексика билан чегарада девор қурмоқчи

    27.01.2019, 22:31

    Филиппиндаги черковда юз берган портлашларда 111 киши жабрланди

    27.01.2019, 22:15

    Башар Асаднинг саратонга чалинган рафиқаси муваффақиятли операция қилинди

    27.01.2019, 21:31
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кадрорти сирлар: қадрдон фильмларни суратга олиш жараёнидаги кутилмаган воқеалар 

    Маданият | 15 июл, 08:58

    “Ташаббусли бюджет”нинг навбатдаги икки мавсумида 823 та маҳалла иштирок этмайди

    Ўзбекистон | 15 июл, 08:45

    Владимир Зеленский Украина мудофаа вазирини ўзгартириш ниятида

    Дунё | 15 июл, 08:25

    Tesla компанияси автопилот тизими билан боғлиқ ўлим бўйича судланади

    Дунё | 15 июл, 03:39

    Хитой океанларни ўрганиш учун ўзининг биринчи “ақлли” кемасини яратди

    Дунё | 14 июл, 23:55

    “Путин кўпчиликни алдаган, лекин мени алдолмайди” — Трамп 

    Дунё | 14 июл, 23:40

    “Дарё” видеорепортажи: Наманганда 50 кун давом этган гуллар фестивали якунига етди

    Ўзбекистон | 14 июл, 23:27

    Ер эвазига 600 минг доллар: Ўзбекистонда ҳоким ўринбосари ва қатор мансабдорлар пора билан ушланди

    Ўзбекистон | 14 июл, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.