Дубайнинг Flydubai авиакомпанияси 11 мартдан Тошкентга тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўйди, деб ёзади UzNews.
Дубай ва Тошкент ўртасидаги парвозлар энг янги Boeing 737 MAX 8 самолётларида ҳафтасига беш марта, 2019 йилнинг 31 майидан ҳар куни амалга оширилади.
Рейслар жадвали:
FZ1941 Дубай—Тошкент: учиб кетиш вақти — 21:20, учиб келиш вақти — 1:45;
FZ1942 Тошкент—Дубай: учиб кетиш вақти — 3:15, учиб келиш вақти — 6:05.
Бизнес-класс тарифидаги бориш-келиш қиймати 7 500 БАА дирҳамидан (1 785 АҚШ доллари) бошланади (40 килограмм багаж ва барча йиғимлар билан бирга). Эконом-класс тарифи 1 545 БАА дирҳамидан (420 АҚШ доллари) бошланади (7 килограмм қўл юки ва барча йиғимлар билан бирга).
Изоҳ (0)