Перу жанубидаги Апуримак минтақасида кучли ёмғир ёғиши оқибатида меҳмонхона девори қулаб тушди. 15 киши ҳалок бўлиб, 29 киши жабрланди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.
Бу пайтда Alhambra меҳмонхонаси тўй маросими ўтказилаётган эди.
Таъкидланишича, Перу ўт ўчириш хизмати ва Перу полицияси жабрланувчилар қидирувини давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)