Юнусобод туманидаги шаҳар 1-сонли клиник болалар шифохонасининг етакчи жарроҳи Фарҳод Акромов иш жойида вафот этган. Бу ҳақда «UzNews» хабар берди.
Маълум бўлишича, 24 январь куни шифохонанинг етакчи жарроҳи 1966 йилда туғилган Фарҳод Акромов иш жойида бўлган вақтида тўсатдан ҳушини йўқотган.
Шифокорлар ёрдамига қарамай, эркак ўзига кела олмай, вафот этган. Дастлабки маълумотларга кўра, ўлимга бош мия қон айланишининг ўткир бузилиши (инсульт) сабаб бўлган.
Изоҳ (0)