Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузурида Истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш агентлиги ташкил этилади. Бу Президентнинг қўмита фаолиятини ташкил этиш ҳақидаги қарорида кўзда тутилган.
Қўмитага икки ой муддатда Олий суд, Бош прокуратура ва Адлия вазирлиги билан биргаликда мазкур агентликни ташкил этиш ҳамда тегишли давлат органлари ва муассасаларининг штат бирликлари ҳамда истеъмолчилар ҳуқуқини ҳимоя қилиш соҳасида назоратни амалга ошириш борасидаги ваколатларини унга ўтказиш бўйича таклифлар киритиш топширилган.
Изоҳ (0)