2018 йилнинг оҳирларида Парижнинг Елисей майдонида Apple Store дўкони очилди деб ёзмоқда TJournal.
Унинг ўзига ҳос жиҳати шундаки, дўкон ички ҳовлиси ноодатий калейдоскопик шифтга эга. Ундан ўтган қуёш нури деворлар ва полга доғ-доғ бўлиб акс этади.
Ушбу дўкон Apple’нинг ноёб флагман дўконларидан бири бўлиб, дунёда энг чиройли проспект бўйлаб жойлашган.
Бинонинг 19-асрга тегишли пассаж (расталар)ни реконструкция қилишда дизайнерлар «Париж квартираси» атмосфераси ва оригинал деталларни сақлаб қолган ҳолда замонавийлари билан уйғунлаштиришга ҳаракат қилган. Улар биринчива иккинчи қаватларни боғловчи кираверишдаги мармар зинани тиклаган.
Унинг ички ҳовлисида кўнгилочар тадбирлар ва маърифий марузалар ўтказиш режалаштиришмоқда.
Изоҳ (0)