24 январь куни БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Венесуэладаги сиёсий инқирозни музокара орқали ҳал этишга чақирди. Бу ҳақда ТASS хабар берди.
У Венесуэладаги вазият ва мамлакат фуқаролари аҳволидан хавотирда эканини билдириб, сиёсатчиларни музокарага чақирган.
«Умид қиламизки, музокара ўтказишнинг имкони бўлади ва мамлакат танг аҳволда қолмайди», — дейди БМТ Бош котиби.
Шунингдек, АҚШ ва бошқа бир қатор давлатларнинг Венесуэла мухолифат етакчиси Хуан Гуайдонинг президент вазифасини бажарувчи деб тан олганига тўхталиб ўтиб, суверен давлатлар бошқа давлатларга нисбатан муносабатини билдириш ҳуқуқига эгалигини айтган.
Изоҳ (0)