Керч бўғози яқинидаги Қора денгизда Candy ва Maestro икки танкерида юзага келган ёнғин оқибатида камида тўрт нафар турк фуқароси ҳалок бўлган, дея хабар беради «РБК».
Саккиз нафар турк фуқароси қутқарилган, яна тўрт нафари бедарак йўқолган, қидирув ишлари давом этмоқда. Дастлабки маълумотларига кўра, икки кемада 16 нафар турк фуқароси бўлган.
Танзания байроғи остидаги кемалардаги ёнғин 21 январь куни содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин ёқилғини бир кемадан иккинчисига қуйиш пайтида содир бўлган.
АҚШнинг санкциялари туфайли танкерлардан бири жанубий Россия портига кира олмагани сабабли кемалар очиқ денгизда ёқилғи қуйишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)