Мухолифат етакчиси Хуан Гуаидонинг айтишича, президент ва унинг шериклари «мамлакатга конституцион тартибни қайтариш» имконини берса амнистияга тушади. Бу ҳақда «Лига Новости» хабар берди.
Венесуэла мухолифатининг етакчиси Хуан Гуаидонинг айтишича, президент Николас Мадурога ўз ихтиёри билан лавозимини тарк этса ва мамлакатга «демократияни қайтариб берса», «амнистия» имкониятини кўриб чиқиши мумкин.
23 январда Гуаидо ўзини «вақтинчалик президент» деб эълон қилди.
Мухолифат раҳбари «инқирозни тугатиш» учун барча соҳа, жумладан, армия раҳбарлари билан музокара олиб бораётганини айтди.
Мудофаа вазири Владимир Падрино бундан олдин Мадурони қўллаб-қувватлаб, мамлакатда давлат тўнтаришини амалга оширишни истаётганини маълум қилган.
Изоҳ (0)