АҚШ ва «Толибон» ҳаракати ўзаро келишувга яқин. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
New York Times нашрига кўра, мазкур келишувга биноан АҚШ қўшинлари толибларнинг мамлакат ҳудудига «Ал-Қоида» каби террорчи гуруҳларни киритмаслик ваъдаси эвазига Афғонистондан олиб чиқилиши мумкин.
Келишувни имзолаш имконияти АҚШ давлат котибининг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад бошчилигидаги делегациянинг «Толибон» вакиллари билан Қатар пойтахти Дохадаги музокараларининг тўртинчи кунида туғилди.
Толиблар АҚШ билан музокаралардаги асосий вакил сифатида «Толибон» ҳаракати асосчиларидан бири Абдулғани Биродарни тайинлади.
Келишувнинг аниқ тафсилотлари, жумладан, Афғонистондан олиб чиқиладиган қўшинлар сони ва муддатлар юзасидан музокаралар давом этаётгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)