Департаментнинг Бухоро вилоят бошқармаси ва ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Бухоро шаҳар ҳокимлиги бўлим бошлиғи Б.Қ. қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.
У фуқаро Б.М. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро С.Р.дан Бухоро шаҳар ҳокимлиги тасарруфидаги кам таъминланган оилалар ётоқхонасидан икки хонали уй ажратиб бериш эвазига 1200 АҚШ доллари пора беришни талаб қилган. Шундан 500 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Б.Қ. ва Б.М.га нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ (0)