25 январь, жума куни бўлиб ўтадиган Жанубий Корея—Қатар учрашувига Равшан Эрматов бош ҳакам сифатида тайинланди, деб хабар берди ЎФА.
Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам — Ма Нинг (Хитой).
VAR — Паоло Валери (Италия), Муҳаммад Тақи бин Жаҳарий (Сингапур) ва Фу Минг (Хитой).
Мазкур баҳс Тошкент вақти билан соат 18:00 да бошланади.
Эслатиб ўтамиз, Равшан Эрматов 24 январь куни Осиё Кубоги чорак финалидан ўрин олган Хитой—Эрон учрашувида видеотакрорлар бўйича рефери ассистенти сифатида ишлайди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)