Тошкент шаҳридаги коммунал соҳа корхоналарининг активларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар берди.
Қарорга мувофиқ, бир қатор коммунал таъмирлаш-аварияни тиклаш хизматларининг давлат улушлари бўлган Тошкент шаҳар ҳокимлигига ўтказилган.Хусусан, «Сергели тумани коммунал таъмирлаш-аварияни тиклаш хизмати», «Бектемир тумани коммунал таъмирлаш-аварияни тиклаш хизмати», «Мирзо Улуғбек тумани коммунал таъмирлаш-аварияни тиклаш хизмати», «Чилонзор тумани коммунал таъмирлаш-аварияни тиклаш хизмати» ва «Яшнобод тумани коммунал таъмирлаш-аварияни тиклаш хизмати» масъулияти чекланган жамиятларнинг давлат улуши энди пойтахт ҳокимлигига тегишли саналади.
Изоҳ (0)