Тошкент шаҳар давлат солиқ хизмати органлари ходимлари томонидан савдо тушумларини аниқлаш бўйича мониторинг тадбирлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Ўтказилган мониторинг жараёнида Тошкентнинг Ўрикзор, Чилонзор буюм бозори, Қатортол савдо комплекси ва Чорсу бозорларида 127 ҳолатда тўлов терминалларидан фойдаланмаслик, 104 ҳолатда назорат касса машиналарини ишлатмаслик, 77 ҳолатда ҳужжатсиз фаолият юритаётганлиги ва 3 ҳолатда истеъмолчиларга сифатсиз маҳсулотлар сотилаётганлиги аниқланган.
Мониторинг давомида нақд пул тушумларини банк кассаларига топширмаслик, назорат касса машинасини носоз ҳолатга келтириш, фискал хотирадаги маълумотларни қасддан ўзгартириш, назорат касса машиналарини йўқотиш орқали товар айланмалари тўғрисидаги маълумотномаларни сохталаштириш қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка сабаб бўлиши тушунтирилган.
Изоҳ (0)