18 январь куни Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Нукуснинг Савицкий номидаги музейи тўпламларидан иборат кўргазма очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон маданият вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
«Замон ва макон оралиғидаги авангард» деб номланган ушбу кўргазмада ХХ асрнинг Туркистон ва рус авнгарди вакилларининг 126 та асарлари тақдим этилган.
Кўргазма 18-февларлгача давом этади.
Изоҳ (0)