Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Федерал канцлер Ангела Меркелнинг таклифига биноан 2019 йил 20 январь куни расмий ташриф билан Германия Федератив Республикасига жўнаб кетди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбарининг ҳамма саъй-ҳаракатлари, барча сафарларидан мақсад битта – халқимиз манфаатини таъминлаш. Иқтисодий, инвестициявий ва технологик жиҳатдан улкан имкониятларга эга Германия билан ҳамкорликдан ҳам катта мақсадлар кўзланган.
Учрашув ва музокарлар натижасида иқтисодиёт, молия, инвестиция, инновация, илм-фан, техника, таълим ва маданият соҳаларида муҳим ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)