Forbes журнали Ўзбекистоннинг криптовалюта ва блокчейн тизимига ўтиши ҳақида ёзди.
Бу крипто валюта тизими Венесуэла Петро тангаси ёки Абҳазиянинг Грузия халқи устидан ўрнатган танга сиёсатига ўхшаган бўлмайди, деб таҳлил қилинади журналда.
Шавкат Мирзиёевнинг таъкидлашича, крипто ҳеч бўлмаганда крипто валюта савдогарлари учун қонуний тендер ҳисобланади. У Марказий Осиё давлатлари ўртасида сентябрь ойида алмашинувни қонунийлаштиришган ва ўша ойнинг ўзида стартап, тадқиқот ва тараққиёт билан боғлиқ блокчейнга инвестиция киритиш учун «Рақамли ишонч» номли жамғарма ташкил қилган. Янги технологиялар учун инвестиция воситаси бўлишдан ташқари, «Рақамли ишонч» мамлакатга крипто дунёсида озгина бўлган STO (блокчейн лойиҳаларга инвестиция киритиш шакли) олиб киришга уриняпти.
«Биз STO’га жуда эҳтиёткорлик билан қараяпмиз ва бунинг асосларини ишлаб чиқмоқдамиз. ICO сармоядорлар учун шунчаки реклама бўлганини, тангаларни қайтариш учун активлари йўқлигини тушунамиз. STO эса қонуний инвестиция ҳисобланиб, активларни қимматбаҳо қоғозга айлантириб олиш мумкин. Ҳозирда мана шу бозорни қуриш учун қонунлар устида ишлаяпмиз. Лекин шошиб, хато қилишни хоҳламаймиз,» — дейди «Рақамли ишонч» компаниясининг инвестицион бўйича директори Бобир Оқилхонов Forbes журналига.
У бошқарувдаги маблағларини ошкор қилмади. Айни пайтда, Ўзбекистон крипто бозордан алоҳида фаолият юритадиган блокчейнни синовдан ўтказмоқда. Қўшни Қозоғистон ҳам ҳеч нарсани ўтказиб юбормаслик учун худди шу йўлдан боряпти. Жамғарманинг асосий фондларидан бири – «Delta City». У ақлли шаҳар лойиҳасини ўзида жамлаган, аммо токенларга эга бўлмаган Тошкентдаги йирик кўчмас мулк лойиҳаси ҳисобланади.
Маълумот учун: STO — ўз турига кўра, расмий равишда қимматбаҳо қоғоз (акция) сифатида эътироф этилган ва унинг вазифаларини бажариши керак бўлган токен таклифидир.
Изоҳ (0)