Vендо компаниялар гуруҳи ҳамда Самарқанд вилоят туризмни ривожлантириш департаменти ҳамкорлик лойиҳаси асосида Самарқанд шаҳрида илк инфо-киоск ўрнатилди. Бу ҳақда «Zarnews» хабар бермоқда.
Wi-fi тизимидан фойдаланиш, телефон қилиш, турли маълумотлар олиш каби имкониятларни ўзида мужассам этган инфо-киоск хизматларидан бепул фойдаланиш мумкин.
Департамент матбуот хизматига кўра, лойиҳа тажриба сифатида амалга оширилаётган бўлиб, яқин келажакда шаҳарнинг сайёҳлик ҳудудларида 200 га яқин шундай киоск ишга туширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)