• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фарғонада бир ошхона икки кишига сотилган: ҳақиқий фирибгарлик эса кейин бошланди

    ЎзАда Фарғонада бир ошхонанинг икки кишига сотилгани ҳақида мақола эълон қилинди. Қуйида ушбу мақола тўлиқлигича эътиборингизга ҳавола этилади.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    Бир ошхона икки кишига сотилди. Қандай қилиб дейсизми? Фирибгарлик йўли билан албатта. Тадбиркорларга берилаётган имконият, шарт-шароитлар ва ишончни суиистеъмол қилиб, фирибгарлик орқали нафақат содда инсонларни, балки давлатни ҳам алдашга уринаётганлар бор.

    Фарғоналик ака-ука Раҳим ва Расул Мадиев ошхона очиб, иш юрита бошлади. Бошида яхшигина даромад келаётган жойдан негадир барака қочди. Ишлар орқага кетиб, қарзга ботишди. Пулини сўраб келадиганлар сафи кенгайди, эшик қоқиб қарзини сўрайдиганлар бездирди. Олганидан кейин беради-да. Қарзлар ҳам оз миқдорда эмасди. Бу чигаллик уларни фирибгарлик қилишга чорлади. Ўзларининг таърифи билан айтганда «шайтон йўлдан урди». Иродаси кучсиз ака-ука пули бор «ўлжа»ни излай бошлади. Ошхонага тез-тез келиб турадиган таниши А.Ибрагимовга тузоқ қўйишди.

    Раҳим Мадиев тадбиркорга ошхонани 80 минг АҚШ долларига сотмоқчилигини айтди. А.Ибрагимовни чўчитиб юбормаслик учун «самимиятини» кўрсатди, яъни уни ўзига «дўст» билиб, кимдан қанча қарзи борлигини ҳам очиқ айтди.

    Сохта дўстининг гапига учган А.Ибрагимов унга ишонди. Раҳим Мадиевга 25 минг АҚШ долларга баҳоланган уйи, 15 минг АҚШ доллари бўлган Nexia автомашинаси, яна унинг қарзини узиши учун келишилган пулларни ҳам берди.

    Ҳужжатлар расмийлаштирилди. Ошхонани сотиб олган А.Ибрагимов ундан беш ой фойдалана олди, холос.

    Режага кўра, Раҳимнинг укаси Расул даъво аризаси билан судга мурожаат қилди. Ҳоким қарори билан тасдиқланган ер ҳужжати акасига эмас унга тегишли экани, акаси ундан сўрамай ошхонани сотганини айтиб қайтариб олиб беришни сўради.

    Ҳақиқий фирибгарлик кейин бошланди. Раҳим ҳам фуқаролик судида укаси Расулнинг сўзларини тасдиқлаб, ошхонани А.Ибрагимовга сотмасдан гаровга қўйганлиги, олди-сотди шартномасини гаров шартномаси, деб ўйлаб, ўқимасдан имзолагани ҳақида гувоҳлик берди. Сўнг 80 минг АҚШ долларига сотилган ошхона шартномаси суд орқали бекор қилинди.

    А.Ибрагимов шундагина алданганини англади.

    Воқеа ўрганилганда, «Фарғона мерос инвест» хусусий корхонаси таркибида фаолият юритган ошхонанинг эгалик ҳуқуқи Раҳим Мадиевда бўлган. Укаси эса унга бош ҳисобчи ҳисобланган. Ака-ука фирибгарлар ҳужжатни билинмайдиган шаклда қўлда ўзгартиришга муваффақ бўлган. Нотариусларга тақдим этилган ҳужжатлар текширилганда уларнинг сири фош бўлди.

    Уларнинг тузоғига яна бир ишбилармон илинади. Биринчи суд қарори чиққач, ўзларига тегишли, деб топилган ушбу ошхонани Э.Ғофуровга 55 минг АҚШ доллари ва 11 миллион сўмга қайта сотиб юборади. Бу ҳам етмагандан, фирибгарлар ошхонани гаровга қўйиб банк муассасасидан жуда кўп миқдорда кредит маблағи ҳам олади.

    «Ҳақиқат эгилади, букилади, лекин синмайди. Ишбилармонлар учун яратилаётган қулайликлардан унумли фойдаланиш ўрнига, фирибгарлик йўли билан бойлик орттиришни ният қилган ака-укаларнинг қинғир иши суд давомида тўла фош этилди. Бу жараёнда ишлаш ҳам осон бўлмади. Иш чигаллашган. Гувоҳлар тингланди. Ҳужжатлар ўрганилди. Улар ҳатто оила аъзоларини ҳам қинғир ишларига аралаштирган. Ҳаммасини эътиборга олиб ҳукм чиқардик. Суд ҳукми билан фирибгарларнинг ҳар бири 5 йилга озодликдан маҳрум этилиб, улар томонидан етказилган 516 миллион 364 минг 550 сўм (65 минг АҚШ доллари) жабрланувчи А.Ибрагимов фойдасига солидар тартибда ундириладиган бўлди», — дейди Жиноят ишлари бўйича Фарғона вилояти Ёзёвон туман суди раиси Бекзод Ҳайдаров.

    Жиноят жазосиз қолмайди, албатта. Аммо фирибгарлик қилаётганларнинг тузоғига тушаётганларнинг саломатлиги ёмонлашади, вақти кетади, маблағ сарфлайди, ҳақиқат тикланиши учун югуриб-елади.

    Наҳотки қисқагина умр беҳуда нарсаларга сарфлаш учун берилган бўлса?! Буни англаш шу қадар қийинми?

    19.01.2019, 11:40   Изоҳ (0)   34939
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Самарқандда маҳалладошини 1,5 минг доллар эвазига ўлдиришни буюртма қилган шахс қўлга олинди

    19.01.2019, 11:05

    Ўзбекистонда коллежлар банд бўлмаган аҳоли ва ишсиз фуқаролар учун ўқитиш марказларига айлантирилади

    19.01.2019, 10:20

    Азиз Абдуҳакимов: Талабаларнинг барчаси чет элда малака ошириши, тажриба ўрганиши учун имконият яратамиз

    18.01.2019, 23:50

    Ўзбекистоннинг консуллик муассасалари фуқаролар яшаш учун маблағсиз қолганида ва одам савдосидан жабрланганда ёрдам кўрсатади

    18.01.2019, 22:58

    Мирзо Улуғбек инновацион маркази Wargaming билан ҳамкорликда Ўзбекистонда киберспортни ривожлантиради

    18.01.2019, 22:45

    Ўзбекистонда нодавлат суд-экспертиза ташкилотлари ташкил этилади

    18.01.2019, 22:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ДХХ кубоги: “Жомий” маҳалласи ёшлари чемпионликни қўлга киритди 

    Спорт | 24 август, 10:18

    Шубҳали тўловларни амалга оширманг — Миграция агентлиги фуқароларни огоҳлантирди

    Ўзбекистон | 24 август, 10:12

    Uzbekistan Airports боди-камералар хариди юзасидан тендер натижалари бекор қилинганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 24 август, 08:59

    Ўзбекистонга бензин неча пулдан импорт қилинади?

    Ўзбекистон | 24 август, 08:22

    NASA ҳамкорлигида яратилган сунъий интеллект Қуёшдаги чақнашларни 2 соат олдин прогноз қила олади

    Дунё | 23 август, 22:50

    “АҚШ босимига қарши бирдаммиз”: Хитой Ҳиндистонни қўллаб-қувватлади

    Дунё | 23 август, 22:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.