Колумбиянинг Богота шаҳрида жойлашган полиция академиясида юз берган портлаш оқибатида қурбон бўлганлар сони 21 кишига етди, деб хабар берди «Интерфакс».
Қурбонлар орасида панамалик эркак, эквадорлик аёл ҳам бор.
Портлаш оқибатида 68 киши жароҳатланган.
Аввалроқ 10 кишининг ҳалок бўлгани ва 66 кишининг жароҳатлангани ҳақида хабар берилган.
Колумбия мудофаа вазирлиги ҳодисани «теракт» деб атаган.
Портлаш муносабати билан Богота шаҳрида уч кунлик мотам эълон қилинган.
Колумбия бош прокурори Нестор Умберто Мартинеснинг маълум қилишича, портлашни 56 ёшли Хосе Алдемар Рохас содир этган. У 1993 йилда ишлаб чиқарилган Nissan пикапини бошқарган. Автомобильга 80 килограмм пентолит ортилган эди.
Изоҳ (0)