Италиянинг Казерта провинциясида маҳаллий полициянинг таъқиби давомида автомобиль ағдарилиши оқибатида 4 киши ҳалок бўлди, бир киши оғир яраланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Салонида 5 киши бўлган Skoda автомобили ҳайдовчиси полиция патрули талабига биноан тўхтамади ва яширинишга ҳаракат қилди.
Полиция бир неча дақиқа машинани таъқиб қилди ва шундан сўнг хавфли ҳаракатларни амалга ошираётган Skoda ағдарилиб кетди.
Ҳалок бўлганлар ким эканлиги маълум қилинмаган. Улар провинциядаги бир неча талончиликларга алоқадор жиноий гуруҳ биланбоғлиқ эканлиги тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)