Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш марказининг «Физик-кимё» синов лабораторияси Туркиянинг «TURKAK» идораси томонидан халқаро аккредитациядан ўтказилди. Бу ҳақда Қашқадарё синов ва сертификатлаштириш маркази матбуот хизмати хабар берди.
Бу Республика корхоналарида ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқат маҳсулотларининг халқаро меъёр талабларига жавоб беришига ва унинг рақобатбардошлигини таъминлашга ёрдам беради.
Эндиликда ушбу лабораторияда барча турдаги мева-сабзавот, қишлоқ хўжалиги ва зиравор маҳсулотларни синаш бўйича 7 та халқаро синов усуллари жорий этилади.
Изоҳ (0)