Тошкент метрополитенида илк марта синов тариқасида бепул Wi-Fi ишга туширилди, деб хабар берди UzNews.
Айни пайтда тажриба-синов тариқасида Алишер Навоий ва Пахтакор метростанцияларида жамоат Wi-Fi қурилмалари ишламоқда.
«Бу икки станция одамлар энг гавжум бўладиган нуқта ҳисобланади. Ҳозиргача бир пайтнинг ўзида 500 га яқин фойдаланувчи тармоққа улангани қайд этилди. Фойдаланувчи Wi-Fi уланиши билан, бизнинг медиа порталимизга ташриф буюриш имкониятига эга бўлади. Унда турли кўнгилочар дастурлар, онлайн ТВ, фильм, мусиқа ва видеоклип, китобларни юклаб олиш ёхуд улардан фойдаланиш имконияти бўлади», – дейилади Метротелеcom ТМ компанияси хабарида.
Келгусида бепул Wi-Fi метронинг барча станцияларида ишга туширилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)