АҚШ президенти Дональд Трамп республикачи-сенаторлар билан учрашиб, Афғонистон ва Суриядан қўшинларни олиб чиқиш режаларини муҳокама қилди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Трамп АҚШ қўшинлари ҳудуддаги террористик гуруҳлар фаолиятини назорат қилишни давом эттиришини, бироқ армия у ерда мунтазам бўла олмаслигини таъкидлаган.
Аввалроқ Трамп АҚШ ҳарбийларининг Суриядан чиқарилиши бошланганини расман эълон қилган эди.
Изоҳ (0)