Детройт автосалонида кўргазманинг энг яхши автомобиллари маълум қилинди. Ғолибларни EyesOn Design’нинг махсус ҳакамлари танлади. Ҳакамлар таркибидан дунё автомобиль оламининг 30 нафар энг машҳур ва нуфузли вакиллари ўрин олди. Бу ҳақда «Мотор» хабар берди.
Энг кўп мукофотни Infiniti QX Inspiration қўлга киритди. Машина «Энг яхши концепт кар», «Энг яхши интерьер» ҳамда «Ранглар ва материаллардан инновацион фойдаланиш» номинацияларида биринчи ўринни эгаллади.
Кўргазманинг энг яхши серияли автомобили сифатида Ford Mustang Shelby GT 500 эътироф этилди. У бренд тарихидаги энг кучли модель ҳисобланади. Машина 5,2 литр сиғимли компрессорли двигатель билан жиҳозланган бўлиб, 700 от кучига эга.
«Энг яхши ёритиш техникаси» номинациясида Lexus LC концепт кабриолети ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)