• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи: Ходимларга доим қўл билан эмас, калла билан ишлашни тайинлаймиз

    15 январь куни Юнусобод туманидаги 7-сонли ички ишлар бўлимида Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи Рустам Жўраев иштирокида ОАВ ходимлари учун брифинг ташкил этилди. «Дарё» мухбири Севара Нишонова Рустам Жўраев томонидан келтирилган маълумотларнинг асосийларига эътибор қаратди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Жиноятчилик сезиларли даражада камайди

    2018 йилда ҳокимият, мудофаа, фавқулодда вазиятлар вазирликлари, прокуратура, маҳалла, миллий гвардия, давлат хавфсизлик хизмати билан олиб борган чора-тадбирларимиз натижасида Тошкент шаҳрида жиноятчилик 49 фоизга камайди. 2018 йилда 4969 та жиноят қайд этилган. Қотиллик, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш, номусга тегиш каби жиноятлар камайди. Талончилик 51 фоизга камайди. Яъни 2017 йилда 245 та талончилик жинояти содир бўлган бўлса, 2018 йилда 120 тани ташкил этди.

    Босқинчилик 52,9 фоизга камайиб, 136 та кўрсаткичдан 64 тага тушган.

    Тошкент шаҳрида энг кўп кузатиладиган жиноятлар ўғрилик ва фирибгарлик ҳисобланади. 2018 йилда ушбу жиноятлар ҳам сезиларли даражада камайган. Ўғрилик 1969 тадан 947 тага ёки 51,9 фоизга, фирибгарлик 2420 тадан 1296 тага ёки 46,5 фоизга камайди. Оқибати ўлим билан якунланган ЙТҲлар 194 тадан 128 тага ёки 34 фоизга камайди.

    2018 йилда Тошкентдаги 7 та маҳаллада умуман жиноят содир этилмади

    Пойтахтдаги 7 та маҳаллада умуман жиноят содир этилмаган, шу билан бирга ушбу маҳаллаларда яшовчи аҳоли томонидан ҳам умуман жиноят содир этилмаганлиги аниқланди. Юнусобод туманидаги Катта Ҳасанбой, Боғи Эрам, Учтепа туманидаги Жарбулоқ, Тепақўрғон, Чилонзор туманидаги Гавҳар, Сергели туманидаги Шукрона маҳаллалари намунали маҳаллалар деб топилди.

    2018 йилда Тошкент шаҳар ИИББ бўлинмалари 150 та скутер, видеокузатув тизими ва интеллектуал камералар ўрнатилган 73 та Isuzu, 73 та Damas ва Nexia автомобиллари билан таъминланди.

    Тошкент шаҳрида 30 мингтадан ортиқ кузатув камералари ўрнатилди

    2018 йилда 743 та фош этилган ўғриликларнинг 248 таси ёки 33,5 фоизи мана шу кузатув камералари ёрдамида фош қилинган.

    Шаҳар бўйича тажриба сифатида 10 та радар иш фаолиятини олиб бормоқда. Улардан 6 таси стационар ва 4 таси мобил радарлар.

    Стационар радарни ҳайдовчилар томонидан тезлик ошириладиган ҳудудга қўямиз, ҳайдовчилар ўрганиб қолганидан кейин секингина радарни олиб бошқа жойга қўйиб қўямиз. Лекин бу жойда ҳам ҳайдовчилар тезликни оширмай юраётганига гувоҳ бўляпмиз. Бу қувонарли ҳолат албатта.

    Бор-йўғи 10 та радар ёрдамида 42 миллиард сўмдан ортиқ жарима ундирилган. Энди ўзингиз ўйлаб кўринг, шаҳарда бундай камералардан 10 та эмас, 100 та бўлса. Бизни пул қизиқтирмаяпти. Сездингларми, биз радар ўрнатганимизни ҳайдовчилардан яшираётганимиз йўқ? Одамларнинг «Буларнинг мақсади, яшириниб олиб пул қилиш» деган гапи бизга керакмас.

    Радар ёзувли белгили ўрнатяпмиз. Лекин уям шарт эмас, шаҳарда чегараланган тезлик 70.

    Ўтган йили киритилган янгиликлардан бири биллинг тизими. Авваллари 40 дан ортиқ қоидабузарлик бўйича ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилган бўлса, ҳозирда фақат 13 та қоидабузарлик содир этилганида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилмоқда. Бу эса ўз навбатида ИИБларда юзага келадиган узундан-узоқ навбатларнинг олдини олмоқда.

    Ички ишлар тизимига ишга қабул қилиш тизими ўзгарди

    Ҳозирда биз кадр бошқармасини ИИБ биносидан ташқарига чиқариб, Тошкент шаҳар ички ишлар органларига ишга қабул қилиш марказини ташкил этдик. Ишга кирмоқчи бўлган фуқаро ота-онаси билан бемалол келади, ҳеч қандай текширув ва назоратсиз бемалол марказга кириб, керакли консултацияни олади. Номзодларни хизматга саралаш ва қабул қилиш муддатини олти-саккиз ойдан бор-йўғи 40 кунга камайтирдик.

    Тошкент шаҳар ИИББ вертолётлар билан таъминланади 

    Президент 7-сонли ички ишлар бўлинмасига ташриф буюрган пайтида Тошкент шаҳар ички ишлар бош бошқармасига вертолётлар ажратиш тўғрисида топшириқ берди. Бунинг учун озгина вақт керак. Вертолёт машина эмас, уни олиб миниб кетадиган. Унга хизмат кўрсатиш, учувчилар, дислокация масалаларини ҳал қилиш керак. Ҳозирги кунда мана шу масалалар устида ишлаяпмиз.

    Бу керак деб ўйламан, нимага деганда ҳамма ривожланган мамлакатлар пойтахтларида вертолётлар бор. Тез тиббий ёрдам кўрсатиш, тез воқеа жойига бориш, жиноятчини ушлашда албатта вертолётларнинг ўрни беқиёс. Бу давлат учун ҳам обрў.

    Шахсий таркиб интизомини шакллантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда

    Шахсий таркиб интизоми, қонунчиликка ўзи риоя этишига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Раҳбарларнинг назорати қай даражада ўрнатилгани, ходимнинг онги, ишга муносабати муҳим. Ҳозирда ИИБ тергов хоналарининг барчаси камералар билан таъминланмоқда. Бундан ташқари, терговчиларнинг ўзида ҳам камера бор. Бу турли провокацион ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида амалга оширилган. Биз ҳар доим шахсий таркибга «Қўл билан эмас, калла билан ишланглар!» деб тайинлаймиз. Ишни очаман деб бировни уриб, унга руҳий тазйиқ ўтказиш мумкин эмас. «Майли жиноят бугун очилмасин, бир ҳафтадан кейин очилади, лекин тегинманглар, фақат яхши гапиринглар! Ақл билан, мия билан ишланглар!», — деймиз.

    16.01.2019, 12:28   Изоҳ (0)   15611
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Саудия Арабистонида «Вақф» фонди ишлари тақдимоти ўтказилди

    16.01.2019, 12:21

    Хориж валютасини ноқонуний айирбошлаш учун жарима миқдори оширилди

    16.01.2019, 12:07

    Financial Times: Ўзбекистонда АЭС қурилиши жаҳон элита клубига қўшилиш имконини беради

    16.01.2019, 11:56

    Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг жавобгарлиги белгиланди

    16.01.2019, 11:25

    Facebook ва YouTube’нинг блокировка қилиниши Ўзбекистон иқтисодиётига бир ойда 46,784,995 доллар зарар келтиради

    16.01.2019, 11:19

    Паспортлар ўрнига ID-карталар жорий этилиши 2021 йилгача қолдирилди

    16.01.2019, 10:55
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Иордания подшоҳи Ўзбекистонга келади 

    Ўзбекистон | 24 август, 18:30

    Туркияга ишлаш учун бориб, алданиб қолган аёл ортга қайтарилди 

    Самарқанд | 24 август, 18:21

    Исроил зарбалари сабаб қурбон бўлган ғазоликлар сони яна 63 кишига кўпайди

    Дунё | 24 август, 17:55

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.