Жорий йилнинг 18 январидан 18 февралига қадар Ўзбекистон Тасвирий санъат галереясида Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи тўпламидан сараланган асарлардан иборат «Замон ва макон узра авангард» номли кўргазма бўлиб ўтади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг матбуот хизмати хабар бермоқда.
Ўзбекистон Тасвирий санъат галереяси залларида намойиш этиладиган Қорақалпоғистон Республикаси Давлат санъат музейи тўпламидан саралаб олинган ва кўргазмада намойиш этиладиган ҳар бир асар бу афсона, бу аниқ тарихий даврнинг маданий ифодасидир. Кўргазмада рус ва ўзбек авангардини акс эттирувчи 126 та асар намойиш этилади, бу ХХ аср санъатининг ҳали тўлиқ ўрганилмаган феноменларидандир.
Кўргазманинг очилиш маросими 18 январь соат 17:00 да бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)