Ўзбекистонда меҳмон бўлиб турган Озарбайжоннинг «Осон хизмат» фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиш ва ижтимоий инновациялар агентлиги раҳбари Озод Жаъфарли бошчилигидаги делегация Самарқандга келди. Бу ҳақда «Зарафшон» хабар берди.
Меҳмонлар Президентнинг Самарқанд вилоятидаги Халқ қабулхонаси фаолияти билан танишди.
Озод Жаъфарли Халқ қабулхоналарида аҳоли учун барча зарур шарт-шароит яратилгани, давлат бошқаруви органлари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ва бошқа ташкилотлар шу ерда сайёр қабуллар ўтказишини ўрганса арзигулик тажриба деб баҳолади. Халқ қабулхоналарининг туман ва шаҳарларда ҳам ташкил этилгани эса аҳоли учун катта қулайлик эканлигини таъкидлади.
Озарбайжонлик меҳмонлар Самарқанднинг муқаддас қадамжо ва тарихий обидаларини ҳам зиёрат қилди.
Изоҳ (0)