13 январь, якшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги 2-турининг сўнгги учрашувлари ўтказилади.
«E» гуруҳининг иккинчи беллашувида КХДР терма жамоаси Қатар термаси билан куч синашади. Ўйин Тошкент вақти билан 16:00 да бошланади.
Маълумот учун, «E» гуруҳининг биринчи учрашувида Саудия Арабистони Ливан устидан ишончли ғалабага эришиб, плей-офф йўлланмасини қўлга киритди.
«F» гуруҳининг дастлабки учрашуви Уммон ва Япония терма жамоалари қаршилиги остида кечади. Беллашувга соат 18:30 да старт берилади.
«F» гуруҳидаги навбатдаги ва турнинг охирги учрашувида Туркманистон термаси Эктор Купер бошчилигидаги Ўзбекистон терма жамоасига қарши майдонга тушади. Беллашув 21:00 да бошланиши белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон термаси мусобақанинг 1-турида Уммон терма жамоасини мағлуб этиб (2:1), Осиё Кубогини ғалаба билан бошлаган эди.
Осиё Кубоги
2-тур баҳслари
13 январь, якшанба
КХДР—Қатар 16:00
Уммон—Япония 18:30
Туркманистон—Ўзбекистон 21:00
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!