Ўзбекистонда 2019 йил 1 апрелга қадар кредитлашнинг янги тартиби жорий этилади. Бу Президентнинг «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонида кўзда тутилган.
Марказий банкка тижорат банклари билан биргаликда ушбу санага қадар янги тартибни ишлаб чиқиш топширилган.
Унга кўра, тадбиркорлик, истеъмол, ипотека ва бошқа кредитлар юзасидан банкка мурожаат қилиш жойи бўйича рўйхатда туриш мажбурийлиги ҳақидаги талаб бекор қилинади.
Изоҳ (0)