Ёшлар ижод саройида Ўзбекистон Республикаси Сартарошлар ва косметологлар уюшмаси ҳамда Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар кенгаши ҳамкорлигида «Замон билан ҳамнафас: Устоз-шогирд анъаналари» мавзусида сартарошлик касби бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.
Унда республика бўйича келажакда етук сартарош бўлишни ният қилган ёшлар иштирок этди. Тадбирда малакали сартарошлар томонидан ёшлар учун мастер-класс ўтилди.
«Сартарошлик касби билан 8 йилдан буён шуғулланаман, — дейди Самарқанд шаҳридан келган сартарош Роҳила Ҳайитова. — Менга асосан келинлар образини яратиш ёқади. Маҳорат дарслари давомида ҳамкасбларим билан тажриба алмашдик. Моҳир сартарошлардан касбимизнинг янада нозик қирраларини ўргандик. Бу, албатта, бизнинг келгуси иш жараёнларимизда қўл келади».
Изоҳ (0)