11 январь куни Москва ғарбидаги 1329-мактабдан 180 дан ортиқ ўқувчи ва 35 нафар ходим эвакуация қилинди, бунга мактаб йўлагида келиб чиққан ёнғин сабаб бўлган, деб ёзади «РИА Новости». Ёнғин сабаблари ўрганилмоқда.
Маълум қилинишича, бинодаги хоналардан бирида хўжалик инвентари ёниб кетган. 10 квадрат метр майдонни эгаллаган ёнғин бартараф этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган.
Изоҳ (0)