UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор бокс бўйича собиқ чемпион Пол Малиняжи билан рингда жанг қилиш борасида музокара олиб бормоқда, деб ёзади Boxing Kingdom ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида.
Конорнинг Флойд Мейвезер билан жангидан аввал Малиняжи ирландиялик жангчининг машғулотларида қатнашган. У билан бирга шуғулланганди.
Пол Макгрегор билан спаррингга тушган вақтда Конордан қабул қилган зарбалари тасвирланган сурат ва видеотасвирлар ижтимоий тармоқларда тарқаб кетади. Буни эса Макгрегорнинг жамоасидагилар амалга оширганди. Шундан сўнг Малиняжи машғулотлар базасини тарк этишни афзал кўради.
Шундан сўнг Малиняжи Конор билан бокс қоидаларига кўра жанг қилишга тайёрлигини ижтимоий тармоқларда тез-тез таъкидлаб келмоқда.
Маълумот учун, профессионал боксда Малиняжи ҳисобида 36 та ғалаба ва 8 та мағлубият мавжуд.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)