Азим Ахмедхаджаев Жиззах вилоят ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.
У Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги директори ўринбосари сифатида минтақани ижтимоий-иқтисодий ва саноат жиҳатидан комплекс ривожлантириш бўйича бошлаган ишини давом эттиради.
Янги ҳоким ўринбосари шунингдек, ҳокимлик жамоаси билан биргаликда вилоятда инвестицион муҳитни яхшилаш, туристик имкониятларни кўпайтириш ҳамда минтақанинг ташқи кўриниши билан яқиндан ишлаш ниятида.
Изоҳ (0)