Миср ва Россия Федерациясидан ғўза генларини нокаут қилиш («ўчириш») технологиясига патент олиниши Фанлар академияси қошидаги Геномика ва биоинформатика маркази олимларининг ютуқларининг навбатдаги эътирофи бўлди. Бу ҳақда «Дарё»га марказ матбуот хизмати маълум қилди.
Аввалроқ мазкур технологияга АҚШ Патентлар ва товар белгилари идораси томонидан ҳам патент берилган эди. Патент берилиши халқаро даражада технологияларни лицензиялаш имкониятини очади, нафақат товарлар экспорти учун, балки интеллектуал мулкдан ҳам даромад олиш имкониятини беради.
Ген-нокаут технологияси ўзбек олимлари томонидан 2008 йили ўзбекистонлик олимлар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, тадқиқотлар ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланди. Натижада юқори ҳосилдор, тез пишувчи, узун толали, қуруқликка чидамли, шўралаган тупроқда ўсадиган «Порлоқ» сериясидаги биотехнологик навлар яратилди.
Ўзбекистонда етиштириладиган бошқа навларга қараганда 12 фоизга қимматроқ нархда сотилади ва жаҳон бозорида катта талабга эгалиги билан ажралиб туради. 2018 йили «Порлоқ» нави республика бўйлаб 60 минг гектардан ошиқ майдонларда экилди, бу навнинг экиш майдонлари янада кенгайтирилиши кутилмоқда.
Изоҳ (0)