САЛСА халқаро лойиҳасига мансуб олимлар гуруҳи Антарктика музликлари остида, бир километрдан ортиқ чуқурликда жойлашган сирли Мерсер кўлига етиб боришга муваффақ бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Мутахассисларга кўра, майдони 140 квадрат километр бўлган муз ости кўлининг (Антарктикада улардан 400 таси аниқланган) тадқиқ этилиши Ернинг номаълум экотизимлари биология ва кимёсини ўрганиш имконини беради.
Олимлар қайноқ сувдан фойдаланиб юқори босимли бурғулаш қурилмаси ёрдамида кўлгача етиб боргани айтилмоқда. Ҳозирда улар кўл суви тузилишини батафсил ўрганиш ва тасвирга олиш учун махсус қурилмани тайёрламоқда.
Изоҳ (0)