Тошкентда Ўзбекистон экологик партиясининг таъсис съезди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Съездда Ўзбекистон экологик партиясини таъсис этиш бўйича қарор қабул қилинди. Партиянинг Марказий Кенгаши аъзолари, Назорат-тафтиш комиссияси аъзолари сайлаб олинди.
Делегатлар томонидан билдирилган таклиф ва тавсиялар асосида Ўзбекистон экологик партияси устави ва дастури лойиҳалари ҳамда съездда кўриб чиқилган бошқа масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Шу куннинг ўзида Ўзбекистон экологик партияси Марказий Кенгаши пленуми ҳам бўлиб ўтди. Пленумда қатор ташкилий масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон экологик партияси Марказий кенгаши ижроия қўмитаси аъзолари, унинг раиси ва раис ўринбосарлари ҳам сайланди. Партиянинг рамзлари тасдиқланди.
Изоҳ (0)